Ўқитувчиларга                                    Талабаларга                                  
 Абитуриентларга      

 

Ўзбекистон қориларининг Халқаро Қуръони карим мусобақаларидаги иштироки

Вакилларимизнинг Халқаро Қуръони карим мусобақаларидаги иштироки.
 

Шу йилнинг 7-11 октябрь кунлари эса  Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Маккаи мукаррама шаҳрида ҳам XXXIX  Халқаро Қуръони карим мусобақаси ўтказилади. Вакилларимиздан Тошкент ислом институти битирувчиси Сайдуллоҳ қори Тоҳиров ва “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси Абдулбасир қори Камолов мазкур мусобақада иштирок этиш учун 2 октябрь куни Саудия Арабистонига жўнаб кетишди. 

Ушбу мусобақада 50 дан ортиқ давлатдан келган, 200 га яқин қорилар иштирок этади. Мусобақа шартлари қуйидагилардан иборат:

  1. Қуръон каримни тажвид қоидаси билан тўлиқ ёддан ўқиб бериши билан бирга Қуръони каримдаги ояти карималарнинг тафсирини билиши.
  2. Қуръон каримнинг 30 порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериши.
  3. Қуръон каримнинг 15 порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериши.
  4. Қуръон каримнинг 5 порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериши.

Вакилларимиз мусобақанинг 2 ва 3 шартлари бўйича иштирок этади.

Шунингдек, шу йилнинг 7 – 9  октябрь кунлари Россия Федерациясининг пойтахти Москва шаҳрида XVIII Халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтади. Ҳар йили дунёнинг шарқ ва ғарб мамлакатлари вакиллари ушбу мусобақада иштирок этиб келмоқда.  Ҳозирда мазкур мусобақада қатнашиш учун 32 та мамлакат  вакиллари ташриф буюришди. Қувонарли жиҳати шундаки ушбу мусобақада юртимиз вакили  Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги “Ҳазрати Умар” жоме масжиди имоми ноиби Азимбоев Валихон қори ҳам қатнашади.  Вакилимиз сўзига кўра, Россия Федерациясида ўтказиладиган XVIII Халқаро Қуръони карим мусобақаси шартлари Қуръони каримни тажвид қоидаси билан ўқиш ва уни чиройли талаффуз қилишдан иборат. Қориларимизга мазкур халқаро нуфузли мусобақаларда олий ўринларни эгаллашини Аллоҳдан сўраб қоламиз!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Халқаро алоқалар бўлими ходими,

А.Парпиев

Сўнги хабарлар

Видеолавҳалар

adidas eqt adv support primeknit black white where to buy adidas eqt support adv primeknit zebra what you need to know about adidas eqt 2017 adidas eqt support 9317 adidas adds a new boost sole to the eqt support 9317 adidas eqt 93 17 boost turbo red release info adidas eqt support 9317 blackpink adidas eqt boost 93 17 white turbo red where to buy the adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support ultra boost primeknit semi frozen yellow black frozen green out now avenue x adidas consortium eqt support 9316 core black adidas eqt support 9317 royal tot ce este esential eqt adidas originals lanseaza primele produse eqt din 2017.html adidas originals eqt turbo pack adidas originals eqt black pack adidas eqt support black pack adidas eqt support adv cool grey on feet images adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support 93 turbo red

Тошкент ислом институти Ахборот ва техник таъминот бўлими | © 2010-2017 buxoriy.uz