Ўқитувчиларга                                    Талабаларга                                  
 Абитуриентларга      

 

Турли миллат ва динларда дафн маросимлари

Режа:

 

Кириш

  1. Қабрнинг мазмун-моҳияти ва турлари.
  2. Қадимги Европа халқларида дафн маросимлари.
  3. Қадимги Осиё халқларида анъанавий дафн маросимлари.
  4. Турли динлардаги дафн маросимларининг кўринишлари.

Хулоса

 

КИРИШ

Инсоният дунёга келибдики  доимий равишда ўлимга рўбарў келади. Ер юзидаги инсонларнинг миллати ва эътиқодига қараб дафн маросимлари турли шаклларда амалга оширилган ва ҳозирда ҳам ошириб келинмоқда. Қадим даврлардан бошлаб инсонлар ўликларни чуқурларга ва ғорларга кўмишган. Баъзи халқлар ўликлар учун қайғуриб, уларга яхши кийимларни кийгизганлар, олдиларига қурол ва емишлар қўйишган. Ўрта Осиёда ўликлар куйдирилиб, кули махсус идишларга солиб кўмилган. Индуистлар эса ўликни ёққандан кейин кулини сувга сочиб юборишган. Океанияда эса ўликни қайиққа солиб денгизга қўйиб юборишган. Австралияликлар, Шимолий Америкаликлар ва баъзи Сибир халқлари ўликни баланд супаларда қолдиришган. Қадимги форслар эса ўликларни баланд минораларга олиб чиқиб қўйишган. Кейинчалик ўликни консервациялаш (мумиёлаш) қадимги мисрликлар ва инкларда жорий бўлган. Ҳозирги халқларда ўликни ерга кўмиш ва кремация кенг тарқалган.

ҚАБРНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ВА ТУРЛАРИ

Қабр сўзи араб  тилидаги “قبر”  сўзидан олинган бўлиб, “қабр”, “ғор”  деган маъноларни билдиради. “Марқад” сўзи унинг синоними бўлиб – арабча ”ётадиган жой” деган маънони англатади. Қабрлар ернинг ҳолатига қараб турлича ковланади.

1) Лаҳад

Лаҳад услуби мусулмонларга хос бўлиб, ердан пастга тақрибан 120см атрофида қазилади ва уни ўнг томонидан туйнук очилиб, ичкаридан бўйи 55см, эни 50см, узунлиги эса маййитнинг бўйига қараб ковланади. Унга маййитни оёқ томонидан киргизилиб, юзини қибла томонга юзлантириб қўйилади. Сўнг туйнугини хом ғишт билан ёпилиб, қабр тупроқ билан тўлдирилади.

2) Шаққ – арабча “ёрма” деган маънони англатади.

 

Шаққ услуби, асосан, христиан ва яҳудийларга хос бўлиб, ер юмшоқ бўлган жойларда мусулмонларда ҳам шундай ҳолда ковланади. Бўйи 120см эни 50-60см, узунлиги маййитнинг бўйига қараб қазилади. Христиан ва яҳудийлар маййитни тобути билан бирга  қабрга қўйиб, устидан тупроқ ташлайдилар.

Ҳар иккала ҳолатда ҳам қабрдан нохуш ҳид чиқмаслиги ва йиртқич ҳайвонлар ковлай олмаслиги ҳамда кучли ёмир ва селлар қабр ва жасадни оқизиб кетмаслиги учун имкон қадар қабрни чуқурроқ ковлаш кўзда тутилади.

3) Зорийҳ – арабча “сағана” деган маънони англатади.

Зорийҳ - намлиги юқори бўлган пастқам жойларда ерни устига минорасимон ёки тўртбурчак шаклда сағана қурилади ва уни оёқ томонидан туйнук қолдирилиб, маййитни бош томондан киргизилади ва туйнугини ёпилади.

ҚАДИМГИ МИСР ДАФН МАРОСИМИ

(Фиръавнлар мақбараси мисолида)

Мисрликлар маданиятида дафн маросими алоҳида ўрин тутган. Улар ўлимни инсоннинг иккинчи ҳаётининг бошланиши деб билган. Мангу ҳаёт тушунчаси Осирис ва Изида ҳақидаги мифдан пайдо бўлган.

Қадимги Мисрнинг дафн маросимлари ўзига хос шаклга эга бўлиб у вақт ўтиши билан тараққий этиб борди. Даставвал ўлган одамнинг жасадини ёнбошлатиб баъзи ашёлар билан бирга кўмганлар. Баъзан жасад бўлакларга бўлиб кўмилган. Вақт ўтиши билан, айниқса, подшоҳлар дафн расм-русумлари ўзгариб борган. Сағаналар бора-бора кенг ва мураккаб услубда қурила бошланган. Аввал ердан озгина юқори кўтарилган пирамида шаклида; кейинроқ еса баланд пирамида шаклини олган. Вафот этган подшоҳнинг жасади мумиёлаб дафн этилган. Бу маросим араб тилида “ТАҲНИТ” деб аталади. Кейинчалик подшоҳ мулозимлари, сўнгроқ ўрта табақа кишилари ҳам мумиёланадиган бўлган. Мумиёлашнинг мураккаб технологияси тобора ривожланиб борган. Мумиёлаш рухонийлар томонидан бажарилган. Улар бу ишда жуда моҳир бўлганлар. Мана шунинг учун ҳам улар томонидан мумиёланган жасадлар бугунги кунга қадар сақланиб келмоқда.

Қадимги мисрда жасадларни мумиёлаш ўлимдан кейинги ҳаётга бўлган ишончдан дарак беради. Қадимги мисрликлар эътиқодларига кўра, инсон вафот етиши билан унинг номи (“рен”), руҳи (“ба”), жони (“ка”) чиқиб кетади. Инсоннинг жони жасаднинг тақдири билан боғлиқ ҳисобланган. Жон  ўлмас эмас, агар жасад керакли анжомлар билан қўшиб дафн этилмаса, очлик ва чанқоқдан ўлиши мумкин. Агар турли сеҳрли дуолар ёзиб қўйилмаса, “ка” яъни жонни нариги дунёдаги махлуқлар еб қўйиши мумкин. Жасад яхшилаб мумиёланиб, узоқ сақланса ёки ҳеч бўлмаса унинг устихони қанча узоқ сақланса руҳи ҳам шунча узоқ яшайди.

Мисрликларнинг эсхотологик тасаввурларига кўра, олий насаб бой кишилар ўлгандан кейин нариги дунёда фаровон ҳаёт кечирадилар. Ушбу тасаввурлар ҳақида фиръавнларнинг 6-сулола вакиллари сағаналарида акс эттирилган суратлар ҳабар беради. Бу каби фаровон ҳаётга, уларнинг фикрича, бу дунёда фаровон ҳаёт кечирганлар етишганлар ёки бундай ҳаётга сеҳр - жоду билан етишиш мумкин бўлган. Мисрининг қадимги эътиқодларида ўлганларнинг раҳнамолари бўлган худолар ҳақидаги тасаввурлар мавжуд бўлган.

Ўрта подшолик даврида ўлганлар руҳлари устидан ҳукм чиқариш ҳақидаги тасаввурлар пайдо бўлган. Бу таълимотлар пирамидалар матнларида учрамайди. Улар Осирис худосини руҳлар устидан ҳукм чиқарувчи худо сифатида таърифлаганлар.

Мисрдаги мазкур пирамидалар дунёдаги етти мўжизанинг энг қадимийси ҳисобланади. Қолаверса, етти мўжизанинг ҳозирга қадар сақланиб қолган ягона туридир. Қурилган пайтда бу буюк пирамидалар дунёнинг энг баланд иншоотлари ҳисобланган ва улар ўзига хос рекордни 4000 йил ўзида сақлаб қолган. Пирамидаларнинг энг каттаси буюк пирамида деб аталиб, у Фиръавн Хуфунинг қабри сифатида қурилган. Хуфу (юнонлар тилида Хеопс) дунёга Хеопс бўлиб танилгани учун биз ҳам уни Хеопс пирамидаси деб атаймиз. Бу пирамида эрамиздан аввалги 2580 йили қуриб битказилган. Ёнида яна иккита кичикроқ пирамида бўлиб, улар Хеопснинг ўғли ва набираси учун қурилган. Маликалар учун ҳам янаям кичикроқ пирамидалар бор. Пирамида Гиза шаҳрида қурилган бўлиб,  бу шаҳар Миср пойтахти Қоҳирага қарама-қарши томонда, Нил дарёсининг нарига қирғоғида жойлашган. Айрим олимларнинг фикрича, пирамидани 100000та қул 20 йил мобайнида қуриб битирган. Қурилишда бир миллионга яқин ҳарсанг блоклари ишлатилган бўлиб, ҳар бир блокнинг оғирлиги энг камида 2,5 тоннани ташкил этган. Тошлар ҳар хил мосламалар билан юқорига олиб чиқилган. Ҳеч қандай цементли қоришма ишлатилмаган (чунки, цементнинг ўзи бўлмаган). Пирамида тайёр бўлганда, у улкан зинапояни эслатар эди. Кейин унинг ҳар бир поғонасини оҳактош билан сайқаллаб чиқилган. Тошлар шундай ўрнатилганки, уларнинг орасига ҳатто энг ўткир пичоқниям тиқишнинг иложи  йўқ. Пирамиданинг энг юқори нуқтаси 147 метрни ташкил этади. Хеопс пирамидаси 9 та футбол майдони ўлчамидаги майдонни эгаллайди. Асосининг томони 230 метрни ташкил қилади. Қадимги мисрликлар инсон вафотидан кейин унинг жасадини сақлаш керак, сабаби, инсоннинг руҳи ўлмайди ва ўз жасадига кириб туриши мумкин деб ҳисоблаганлар. Шунинг  учун марҳумнинг ички органларини олиб ташлаб, ўрнига туз ва чиримайдиган толани солиб, кейин кийинтириб, қимматбаҳо тақинчоқлари билан бирга дафн этишган. Хеопснинг мурдаси  пирамиданинг энг марказида сақланиб келинган.

Қадимги Мисрликларнинг уй-жойлари деярли сақланиб қолмаган, лекин кўпгина “абадият уйлари” - Миср Фиъавнлари ва аъёнларининг мақбаралари сақланиб қолган. Бадавлат мисрликлар нариги дунёдаги ҳаётга ишониб, “абадий уй-жойлар” – мақбаралар буюртирганлар. Мисрда эрамиздан аввалги II минг йилликда қоя тошларни чопиб, бир неча хоналардан иборат мақбаралар қурганлар. Фиръавнлардан бирининг мақбараси қоятошнинг ичкарисига 100 метр кириб борган.

Мақбарага унинг эгасининг тошдан ўйиб ёки ёғочдан қирқиб ишланган ҳайкалчалари қўйилган. Мисрликларнинг эътиқодига қараганда, марҳумнинг руҳи ҳайкалчага ҳам жойлашиб олар экан.

Қадимги Миср маданиятида дафн маросими жуда катта аҳамият касб этган. Нафақат фирьавн, балки, ҳар бир мисрлик туғилганидан бошлаб ўзининг охирати ҳақида ўйлаган. У ўзининг вафот этган қариндошлари арвоҳига қурбонлик қилган, уларнинг дахмалари дахлсизлиги ҳақида қайғурган, ўзининг келгусидаги дахмасини барпо этган. Қадимги Миср жамоатчилиги инсоннинг ижтимоий ҳаётида тутган ўрнига, унинг ўзига қурдирган дахмасига қараб баҳо беришган. Дунёда ўзининг ўлимига бу қадар жиддий эътибор берадиган халқ бўлмаса керак.

Қадимги мисрликларда дафн маросимларининг ўзи жуда мураккаб ва серқирра бўлган. Инсон умридан сўнг унинг қариндошлари марҳумни тезлик билан ибодатхонага олиб боришган ва у ерда уни узоқ вақт давомида мумиёлашган. Юқорида айтиб ўтганимиздек, мумиёлашга алоҳида эътибор берилган. Жасадларни мумиёлашнинг  қиммат ва арзон усуллари бўлган. Фиръавн ва катта мансабдорларнинг мумиёлари, айниқса, яхши сақланган. Мумиёлаш мабойнида унинг барча ички аъзолари олиниб, алоҳида идишларда сақланган, ичак-чавоқдан тозаланган гавда 70 кун давомида намакобда турган, кейин хушбуй қатрон қуйилиб, устидан уртиққа ўралган, унинг юраги у билан бирга махсус идишда дафн этилган. Юрак охиратдаги судда асосий ролни ўйнаши керак бўлган. Қадимги мисрликларнинг эътиқодига кўра, агар унинг мумиёланган танаси бутун ҳолатда бўлгандагина у қайта тирилиш имкониятига эга бўлади. Агар инсоннинг мумиёланган танаси бузилган бўлса, ундай ҳолларда мурданинг ҳайкал нусхаси ясалган. Мазкур ҳайкал вафот этганнинг руҳи учун мумиёланган тана вазифасини ўтаган. Сўнгра ўлган одамнинг охиратда қули булиши учун ҳамда унинг ишларини бажариши учун махсус шакллар ушебтилар ясалган. Дафн этилаётган мурданинг ёнига қурол-аслаҳалар, меҳнат анжомлари, идиш-товоқ, унга ўлимидан кейинги ҳаётида керак бўладиган барча нарсалар қўйилган.

Ўлган инсоннинг қариндошлари дахмадан тез-тез хабар олиб туришар, у ерга овқат қўйишар, ўлган инсонга сиғинишар, баъзан ундан ёрдам сўрар эдилар. Мисрликлар ўзларининг вафот этган қариндошлари билан тирик инсонга ёки узоққа кетган кишига қилгандек мулоқатда бўлишар эди. Дахманинг олдида улар марҳумнинг ўқиши учун хатлар қолдиришган. Мемфислик бир амалдор ўзининг вафот этган хотинига хат орқали уни тинч қўйишини сўраган, унинг ўлганига уч йил бўлсада, ҳали ҳануз уни унутолмай қўмсашини ёзган.

ЮНОНИСТОНДА ДАФН МАРОСИМИ

Қадимги Юнонистонда ҳам марҳумларни дафн этиш борасида ўзига хос урф одатлар мавжуд бўлган. Юнонлар одатига кўра, ўлган кишининг танаси ерга кўмилган ёки сағанада сақланган. Уларнинг фикрича, ўлганлар руҳи ер ости макони – Аидада тўпланади. Инсон қандай ҳаёт кечирганидан қатъий назар, хоҳ у қўрқмас аскар бўлсин, хоҳ деҳқон, барча бирдек мана шу Аида деб аталган жойда оғир машаққатларга йўлиқади. Шунинг учун ҳам Юнонлар бу қийинчиликлар гирдобига тушадиган сўнгги йўлга кузатиш маросимини ўзларига бурч деб билганлар ва катта эътибор билан амалга оширганлар. Юнонлар гарчи ўлимдан унчалик қўрқмаган бўлсалар-да, инсонинг ўлимидан кейинги тақдирини ўйлаб, дафн этилмай, итлар ёки бошқа бирон йиртқичларга ем бўлишини ниҳоятда катта фожиа санаганлар. Улар марҳумлар озиқ-овқатга муҳтож бўладилар деб уларга махсус озиқалар ҳозирлашган. Бундан ташқари,  қадимги грекларда  дафн маросимида  ёғочлар тўпланиб улкан гулхан ёқилган ҳамда унинг устига марҳумнинг жасади ва бир нечта ҳайвонларни сўйиб бирга ёқиб юборганлар. Унинг кулини эса олтин хумларга солиб, устига баланд мақбара бино қилганлар.

ЗАРДУШТЛАРНИНГ ДАФН МАРОСИМИ

Зардуштилик ҳаёт ва ўлим масаласида қуйидагича таълим беради:

Одам вафот этганда унинг танасигина ўлади. Жони эса, уч кун давомида танада туради. Тўртинчи куни эса нариги дунёга ўтади. У ерда, дастлаб, Адолат тоғи чўққисига боради. Сўнг “Чинвот” кўпригидан ўтиши зарур бўлади. Эзгу ишлар қилган яхши одамлар жони учун кўприк кенгайган ҳолда туради. Бинобарин, улар “Чинвот”дан бемалол ўтади. Жон абадий роҳат-фароғатга, жаннатга кетади ва охиратда, ўликлар тирилган кунда, ўзлари чиққан таналарига киришни кутиб ётади. Ёвуз ишлар билан шуғилланганларнинг  жони учун эса “Чинвот” кўприги қилдай тораяди. Натижада улар тубсиз жарликка тушиб кетади.

Зардуштийликда марҳумни нариги дунёга кузатиш маросими ўзига хос алоҳида расм-русумлар билан амлга оширилади. Марҳум танаси тўғридан-тўғри ерга кўмилмайди. Чунки ўлим энг ёвуз ёмонликдир.  Ер эса - муқаддас. Бинобарин, уни ифлослаш мумкин эмас. Шуниг учун хам зардуштлар мурда танасини қушлар еб кетсин деб махсус қурилган баланд иншоотнинг устига қўйганлар. Бу иншоотнинг баландлиги 4,5 метр бўлиб, у айлана шакилдаги минорага ўхшаш бўлган. Тана қушларга ем бўлгач, суяклар йиғиб олиниб оссуарийларга солинган. Сўнгра оссуарий минора марказида қазилган чуқур қудуққа ташланган ва қудуқнинг усти тош билан ёпиб қўйилган. Бундай мозорлар сукут минораси  деб аталади.

Ҳозирги кунда Эрон зардуштийлари мурдани ерга кўмадилар. Бироқ олдин қабрнинг ички атрофи цемент билан ўралади. Шу йўл билан ер ифлосланишининг олди олинади. Ҳиндистон зардуштийлари эса ҳамон дафн маросимини аждодлари давридагидек давом эттирмоқдалар.

КРЕМАЦИЯ

Кремация – лотинча “crematio” сўзидан олинган бўлиб   “куйдирмоқ” деган маънони билдиради. Ўликларни гулханда ёқиш, юқорида таъкидланганидек, қадимги грекларда, римликларда ва бошқа қадимий халқларда мавжуд бўлган. Ундан кейин даврларда ўликларни ёқиш Японияда, Ҳиндистонда ва бошқа жанубий-шарқий Осиё мамлакатларида қўлланиб келинган. Бу усул буддизм ва ҳиндуизмга сиғинувчи халқлар ўртасида кенг ёйилган. Христианлик динининг ёйилиши билан Европа мамлакатларида ўликларни ёқиш таъқиқланган, чунки христианлик бу усулни буддистларнинг дафн маросими деб қараган. Фақат ХIХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Европа мамлакатларида ҳам яна қайтадан ўликларни ёқиш бошланган. Собиқ Иттифоқда кремацияга 1918 йил 7 декабрда рухсат этилган.

Крематорий - Лотин тилидаги “crematorium” сўзидан олинган бўлиб, “ёқаман” деган маънони билдиради. У  ўлганларни куйдириш учун қуриб жиҳозланган бино. Ҳозирги пайтда Ҳиндистон, Камбоджа, Непал, Бирма, Шри-Ланка ва бошқа бир қатор мамлакатларда ўликларни ёқишнинг қадимий услуби билан бир қаторда замонавий куйдириш жиҳозлари – крематорийлардан ҳам фойдаланиш кенг авж олмоқда.

Қадимги Хитойдаги дафн маросими

Хуанхе дарёсининг соҳилларида эрамиздан аввалги II минг йилликка доир қабрлар топилган. Уларнинг кўплари унчалик катта эмас. Бундай қабрларга қалин оқ газламага ўралган жасад ва овқат солинган хум қўйилган. Бошқа қабрлар кенгроқ, уларда бронза идиш ва қуроллар ҳам бўлган, айрим қабрларга эса бир жуфт от қўшилган арава ҳам қўйилган.

Шундай қабрлар ҳам учрайдики, улар учун ерда катта-катта уйлар қурилган эди. Бу қабрдарда тобутдан ташқари кўплаб олтин буюмлар, қирқилган тош ва бронзадан ишланган идишлар бўлган. Марҳум билан биргаликда унинг хизматкорлари, соқчилари, от ва итлари ҳам кўмилган. Бу қабрлар билан ёнма-ён ўнларча эркаклар, аёллар ва болалар дафн этилган. Бу одамларнинг ҳаммалари тириклигича худоларга қурбон қилинган. Бундан ташқари Хитойда худди инкларнинг қабрларига ўхшаш зинасимон пирамида шаклидаги қабрлар ҳам мавжуддир. Мазкур “пирамида” лардаги зиналар сони марҳумнинг тирикликдаги обрў-эътибори, мавқеи, бой ёки камбағаллиги, амалдор ёки оддий хизматчилиги эътиборига кўра кўп ёки оз бўлган. Масалан, оддий ишчининг қабридаги зиналар сонни битта бўлса, амалдорники учта, фуқароники иккита бўлса, император ёки давлат раҳбариники беш, олти, етти ва хатто ўн поғоналардан иборат         бўлган.

Мусулмонларда дафн маросими

Мусулмонлардаги дафн маросим ўзига хослиги билан ажралиб туради. Мусулмонларда ўлими яқинлашиб қолган одамни ўнг ёнбоши ила қиблага юзлантириш одат бўлган. Чунки, вафот этганидан кейин ҳудди шу ҳолда қабрга қўйилади. Агар бунинг иложи бўлмаса, уни чалқанча ҳолида юзи ва икки оёғини қиблага қаратиб ётқизилади. Чунки, бу ҳолда уни жағини танғиш кўзини юмдириш осон бўлади. Майит қотганда букилиб қолмайди. Мусулмонлар одатига кўра майитнинг жағи юмшоқ латта билан бошига тортиб боғлаб қўйилади ва кўзлари юмдирилади. Шу йўл билан унинг қўриниши қўрқинчли бўлишини ва оғзидан бирор нарса кириб кетишининг олди олинади. Майитдан ҳар хил нохуш ҳидлар тарқалмаслиги учун хушбўй нарсалар сепилади. Шишиб кетмаслиги учун қорнига оғирроқ нарса қўйилиб, устига енгил мато ёпиб қўйилади. Ҳанафий мазҳаби уламолари майитни ювиб бўлмагунча унинг олдида Қуръон ўқимасликни тавсия қиладилар. Ислом дини кўрсатмаларига мувофиқ майитни ўз яқинлари, қариндош-уруғлари ва ёру биродарларида тўртта ҳаққи бор.

  1. Ювиш
  2. Кафанлаш.
  3. Жаноза намози ўқиш.
  4. Жанозасини (тобутини) кўтариб бориб дафн қилиш.

Киши ўлганидан кейин тезлик билан ювиб, кўмиш мусулмонларнинг дафн маросимини ўзига хос хусусиятлардан биридир. Чунки, бу ишни кечга қўйиш гигиенага зиддир. Эркак кишини ўз ўғиллари ва эркак қариндошлари, аёл қишини эса ўз қизлари ёки аёл қариндошлари ювади.

 

Аъзамов Баҳодир

Тошкент ислом институти

1 курс талабаси

Видеолавҳалар

adidas eqt adv support primeknit black white where to buy adidas eqt support adv primeknit zebra what you need to know about adidas eqt 2017 adidas eqt support 9317 adidas adds a new boost sole to the eqt support 9317 adidas eqt 93 17 boost turbo red release info adidas eqt support 9317 blackpink adidas eqt boost 93 17 white turbo red where to buy the adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support ultra boost primeknit semi frozen yellow black frozen green out now avenue x adidas consortium eqt support 9316 core black adidas eqt support 9317 royal tot ce este esential eqt adidas originals lanseaza primele produse eqt din 2017.html adidas originals eqt turbo pack adidas originals eqt black pack adidas eqt support black pack adidas eqt support adv cool grey on feet images adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support 93 turbo red

Тошкент ислом институти Ахборот ва техник таъминот бўлими | © 2010-2017 buxoriy.uz