Ўқитувчиларга                                    Талабаларга                                  
 Абитуриентларга      

 

Ҳанафийлик мазҳаби афзаллиги

Абу Ҳанифа. Ҳанафийлик мазҳабининг асосчиси Нўъмон ибн Собит раҳматуллоҳи алайҳ – Абу Ҳанифа куняси ва Имоми Аъзам лақаби билан шуҳрат қозонган зот бўлиб, мил. 699 йилда Кўфада таваллуд топган.

Бу зот тобеинлардан бўлиб, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суҳбатида бўлган Анас ибн Молик, Абдуллоҳ ибн Абу Авф, Абу Амома, ибн Аббос каби саҳобаи киромлар билан учрашиб, мулоқотда бўлган.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ислом илмлари ривож топган даврда яшаган. Эҳтимол шу сабаб ҳам ёшлигидан бошлабоқ илм таҳсил қилишга киришгандир. Унинг учун ўз даврининг энг кўзга кўринган уламоларидан дарс олиш ва илмий мунозаралар олиб боришга имконияти мавжуд эди. Айни пайтда касб эгаси бўлиб, ипакчилик билан шуғулланган.

Бу зотнинг шахсий фазилати, ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган манбаларда илмига амал қилувчи олим, парҳезкор обид, тақводор зоҳид, Аллоҳга доимий илтижо қилувчи камтарин банда сифатида таърифланган. Зеро, диний фаолиятда фақат илмнинг ўзи кифоя қилмайди: илм билан бирга тақво ва Аллоҳга доимий боғлиқ бўлиш зарур. У зотнинг вафотидан сўнг ғассоллик қилган Ҳасан ибн Аммора ювишни тамомлаб, кафанлаб қўйилган жасадига қараб: "Аллоҳ сизни раҳмат қилсин, мағфират айласин. Ўттиз йилдан бери рўзасиз юрмадингиз. Қирқ йил ёнбошингиз кўрпа кўрмади. Сиздан кейин келганларни чарчатдингиз. Қориларни шарманда қилдингиз", – деган экан.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг илм ва тақвода тенгсиз эканлигини ўз замонаси ва ундан кейинги давр уламолари томонидан самимий эътироф этилган. Жумладан, Имом Шофеий:“Фуқаҳоларнинг барчаси фиқҳ борасида Абу Ҳанифага муҳтождирлар”,деган бўлсалар, Имом Молик у зот билан бир қанча илмий баҳслардан сўнг: “Албатта, у буюк фақиҳдир”, – деган экан.

Дарҳақиқат, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ буюк фақиҳ бўлган. Дастлаб калом илми билан шуғулланиб, мутакаллим сифатида ушбу соҳада катта иқтидор ва юксак малакага эга бўлган бўлса-да бу йўлдан кўра фиқҳ илми ва унга тегишли бўлган фанларни ўзлаштириш орқали одамларга хизмат қилиш ва уларнинг ҳаётий муаммоларини ечим топиб бериш йўлини маъқул кўрган. У зот ҳали бирор шахс амалга оширмаган ислом ҳуқушунослиги йўналиши бўйича янгича усулни жорий қилган. Яъни турли масалаларни ечишда Қуръон ва Суннадан сўнг қиёс ва раъйни асосий мезон сифатида танлади.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг бу ижтиҳодий йўналиши моҳиятини яхши тушуниб етмаган, далилларни фақат зоҳирий томонига қараб, ички маъноларни чуқур англамаган баъзи кимсалар шошқалоқликка йўл қўйган. Ваҳоланки, у киши томонидан истеҳсон ва урфнинг ҳукмлар ишлаб чиқишда далил сифатида амалиётга жорий қилиши кўпчиликни лол қолдирган ҳамда тутган йўлини барча машҳур уламолар томонидан юксак баҳоланган эди.

“Кашфуз-зунун” муаллифи Ҳожи Халифа ҳанафийлик ҳақида қуйидаги фикрни билдиради: “Тўрт мазҳаб ичида биринчи ўринда турадиган ва ҳақиқатга яқин бўлгани, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ асос солган мазҳабдир. Негаки, ушбу мазҳаб бошқаларидан иттифоққа асослангани, устуворлиги, олий истеъдод маҳсули бўлганлиги, назарияларинининг кучлилиги ва илмул-аҳком соҳасида тўғри фикрлар юритилганлиги ва бошқа хусусиятлари билан ажралиб туради”.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг шогирди, Имом Шофеий устози бўлган қозилар-қозиси Имом Абу Юсуф шундай дейди: “Ҳадис ва ундаги фиқҳга оид нуқталарни изоҳлаб беришда устозим Абу Ҳанифадан кўра олимроқ одамни кўрмаганман”.

Ислом ҳуқуқшунослигининг забардаст вакили, доктор Абу Заҳранинг таъкидлашича: “Абу Ҳанифанинг ижтиҳоди ва ҳадисларни ўрганишдаги тутган йўли, у яшаган муҳитда кўп қиёс қилишга ва унинг тақазосига қараб қисмларга бўлинган. Илм доирасининг кенглиги туфайли кўз ўнгида содир бўлаётган масалаларнигина баҳс қилиш билан чегараланиб қолмай, балки келажакда воқеъ бўлиши мумкин бўлган ва ҳатто кутилаётган масалаларни ҳам назаридан четда қолдирган эмас”.

Қадимда ва бугунги кунда ҳам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга қилинган таъналардан бири у зотни ҳадис илмида қалоқликда айблашликдир. Буни у зотнинг бор-йўғи 17 та ҳадис ривоят қилганлиги билан изоҳлашади. Бу, албатта, ҳанафийлик таълимотидан чуқур хабар топмаган кимсалар томонидан айтилган. Ваҳоланки, Абу Ҳанифа ёлғиз ўзлари ривоят қилган ҳадислар сони 215 та, бошқалар билан шерикликда ривоят қилган ҳадислари сони эса жуда ҳам кўп бўлган. Дейлик, у зотнинг “Муснад” номли китобидаги намоз бобининг ўзида 108 та ҳадис келтирилган.

Шунингдек, баъзи кимсалар Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи қиёсни заиф ҳадисдан устун қўйган,  дейишади. Уламолар бу масалани ҳам ўрганиб чиқиб, имоми Аъзам заиф ҳадисни қиёсдан устун қўяди, деган хулосага келган. Бунга мисоллар ҳам келтирганлар: “Намозда қаҳқаҳа билан кулса таҳорат кетиши заиф бўлса ҳам, Абу Ҳанифа уни қиёсдан устун қўйиб қабул қилган”.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мухолифларига раддия бериб, шариатнинг асосий манбаларидан ҳукм чиқариш бўйича ўз услубларини қуйидагича баён қилган: “Кимки, бизни Қуръон ва ҳадис таълимотларидан қиёсни устун қўяди деб айбласа, Аллоҳга қасамки, у ёлғончи ва туҳматчидир. Қуръон ва ҳадис турган жойда ким ҳам қиёсга эҳтиёж сезади?! Биз қиёслаш услубини ўта зарур бўлгандагина татбиқ этамиз. Бирор масала учун Қуръон ва ҳадисда далил топа олмаганимиздагина, уни бошқа далилу–ҳужжати бор масала билан қиёслаймиз. Биринчи навбатда далил ва ҳужжатни Қуръондан, сўнгра ҳадисдан излаймиз ва улардан топа олмаган тақдримиздагина, саҳобалар сўзларига мурожаат қиламиз. Саҳобалар ҳам мазкур масалада ҳамфикр бўлмаган тақдирларидагина, маънонинг ойдинлашиши учун икки масаланинг умумий иллатини топиб, бир ҳукмни иккинчи ҳукмга қиёс қиламиз”.

Кези келганда яна бир мулоҳазани таъкидлаб ўтиш лозим. Баъзилар Абу Ҳанифани раъй, яъни фикрий фиқҳнинг асосчиси дейишади ва ҳадисни кўп ишлатган имомларга қарши қўйишади: гўё бошқа имомлар ҳадисдан ҳукм чиқаришгану, у зот эса ўз фикрларига суянган. Аслида, бу ҳам хато фикр. Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ умуман бошқа шароитда, яъни Мадинада – ҳадис илмининг марказида яшаб ижод қилганлиги ҳамда у зотнинг ҳар бир фиқҳий масала айтганларида, унга қўшиб ҳадисдан далилини келтирганликлари билан Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ яшаган шароит ва унга туртки бўлган кўплаб омилларни таққослаб бўлмайди. Имом Аъзам ўзлари ажам бўлганлар, асосан, араб бўлмаган  халқлар билан яшаганлар, балки шунга ўхшаш бошқа омиллар ҳам туртки бўлганки, у киши фиқҳий ҳукмни айтишда ўз сўзлари билан ифодалагану, ортидан унга далил бўлган ҳадисни шароитдан келиб чиқиб зикр қилмаган бўлса эҳтимол. Буни ҳанафий мазҳабига оид фиқҳий китобларни мутоала қилган ҳар бир киши дарҳол англаб етади. Хусусан, ҳанафий уламоси Али Қорининг “Мухтасари виқоя” номли асарига ёзилган “Ниқоя” номли шарҳни ўқиган киши ҳанафий мазҳабида айтилган ҳар бир масаланинг оят ва ҳадисдан далили бор эканлигига тўла ишонч ҳосил қилади.

Ҳанафийликнинг афзалликлари. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг бирор бир масалани ечишда қуйидаги 7 асосга таянганлигини келтириб ўтиш мумкин:

1. Қуръони карим. Ислом шариатининг барча ҳукмларининг асос манбаси ҳисобланади. Ўзининг умумий кўрсатмалари ва йўлланмалари билан бошқа манбаларнинг пойдеворини ташкил этгани учун имом Аъзамнинг фиқҳий услубидаги биринчи ва асосий манба сифатида қаралади.

2. Сунна. Пайғамбаримизнинг сўзлари, амаллари ва тақрирлари (тасдиқлари)дан иборат бўлиб, Қуръон оятларини изоҳловчи, умумий ҳукмларни хослаштирувчи, мутлақларни муқайяд қилувчи, ноаниқ бўлган иборалар ва ҳукмларни аниқлаб берувчи манбадир. У орқали Пайғамбаримиз инсонларга Аллоҳнинг рисолатини етказганлар.

3. Саҳобийлар сўзлари. Бу зотлар Пайғамбаримизга ояти-карималар нозил бўлишининг шоҳиди сифатида уларнинг сабаби нузули ва ҳадисларнинг айтилиш мавридини чуқур тушунган ҳолда уларни келажак авлод учун етказишлик вазифасини ҳам бажарганлар. Шунинг учун Абу Ҳанифа саҳобалар сўзлари ва улар бажарган амалларга фиқҳ илми бўйича учинчи манба сифатида қараган.

4. Қиёс услуби. Бирор-бир муаммонинг ечими Қуръон, Сунна ёки саҳобий қавлидан топилмаса, ҳанафийликда райъ (шахсий фикр) ва қиёсга асосланиб амал қилинган.

Имом Абу Заҳра ёзишича, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ қиёс орқали ҳукмларни истинбот қилиш бўйича энг олий даражага етиб борган эди. Биринчи навбатда, у иллатни қидирарди, унга эришгандан кейин уни текшириб, фараз қилишга ўтарди ва ҳали юз бермаган ҳодисаларни тахмин қилиб, аниқланган сабабни унга татбиқ этишга уринарди. Бундай усул, “ал-фиқҳут-тақдирий” (“тахминий ҳуқуқшунослик”) деб аталарди.

Бунда содир бўлмаган ҳодисалар тахмин қилиниб ҳукми аниқланар ва бу иш топилган иллатларни синовдан ўтказиш мақсадида амалга ошириларди.

5. Истеҳсон. Луғатда “бир нарсани яхши деб ҳисоблаш” маъносида ишлатилади. Усул уламолари истилоҳида эса, “мужтаҳиднинг очиқ-равшан қиёсдан махфий қиёсга, куллий ҳукмдан жузъий ҳукмга ўтишлиги” тушунилади. Бундай ўтишликни унинг ижтиҳоди тақозо қилган бўлади.

Муҳаммад ибн Ҳасан: “Абу Ҳанифа раҳматуллоҳ алайҳ ўз суҳбатдошлари билан қиёслашга ўтганда, улар унга қўшилишиб мунозара қилардилар. Аммо истеҳсонга ўтаман деганда, истеҳсонда масалалар кўп бўлгани учун ҳеч ким қўшилмасди, ҳаммалари тўхтаб унга бўйсунардилар. У Куфа олимлари фиқҳини яхши биларди”, – дейди.

6. Ижмоъ. Унинг луғавий маъноси “қасд қилмоқ”дир. Мужтаҳидларнинг бир ҳукмга ўзаро келишиб иттифоқ қилишига “ижмоъ” дейилишининг сабаби мазкур ҳукмни шаръий ҳукм деб қасд қилишдир. Истилоҳда эса, мусулмонлардан бўлган мужтаҳидларнинг Расулуллоҳ алайҳиссалом вафотларидан сўнг бирор даврда, шаръий ҳукмга қилган иттифоқига ижмоъ дейилади. Олимлар иттифоқи асосида ижмоъ ҳужжат, яъни шариат ҳукмларини белгилаш учун қатъий далил ҳисобланади.

7. Урф. Кишилар ўрганиб, одатланиб қолган ҳамда амалда қилиб келаётган ишлари ва айтаётган сўзларига урф дейилади. Урфни одат деб ҳам қаралади. Унинг икки хил кўриниши бўлиб, унга кўра: урфи фосид – нассга зид бўлган урф-одат бўлиб, ислом ҳуқуқида унга амал қилинмайди. Урфи саҳиҳ – халқнинг нассга зид бўлмаган урф-одатлари бўлиб, ислом қонунчилигида, айниқса, Абу Ҳанифанинг мазҳабида катта аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам уламолар: “Одат – шаръий ҳукмдир”,деганлар. Урф ҳақидаги машҳур ибораларда: “Урф билан собит бўлган ҳукм насс билан собит бўлган ҳукмдек, урф билан билинган ҳукм ақд қилинган ҳукмдек”, – деган сўзлар маълум. Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Мусулмонларнинг кўпчилиги нимани яхши деб билса, у Аллоҳнинг ҳузурида ҳам яхшидир”, – деб ривоят қилинган ҳадис (Имом Молик ривояти) ҳам ҳанафийлик урфи исломда мақбул кўрилганлигига далилдир.

Саҳл ибн Музохим шундай дейди: “Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳар доим энг ишончли ривоятларга таянган ва одамларнинг ўзаро муносабатларини тўғри йўлга қўйишга уринган. У қиёсга асосланиб иш олиб борарди, қиёс ноқулай бўлганда истесҳонга ўтарди, у орқали ҳам муаммо ўз ечимини топмаса, халқ орасида амалда бўлган урф-одатга мурожаат қиларди”.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Қуръон, ҳадис ёки саҳобалардан ривоят қилинган сўз ва амал мавжуд бўлмаган ҳолда, шунингдек қиёс урфга қарши турганда, урф-одатга асосланиб ҳукм чиқарган. Урфга катта эътибор қаратиш ҳанафий мазҳаби ривожланиб, кенг кўламда тарқалишининг муҳим омилларидан бири бўлган.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабининг моҳияти ва мазмунида одамларга енгиллик яратиб беришдек олий мақсад ўз аксини топган. У ҳеч қачон мусулмонларга қийинчилик ва машаққатни раво кўрмаган: хоҳ ибодатда, хоҳ муомалот масаласида бўлсин, у зотнинг бундай ёндашуви таҳсин ва эътиборга сазовордир. Масалан, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ  кўйлакдаги нажосатни гул ёки узум суви билан тозалаш жоиз, дейди. Шунингдек, тунда қиблани аниқлай олмаган намозхоннинг намози, гарчи у тонгда бошқа тарафга қараб намоз ўқиб қўйганини билиб қолса ҳам дуруст эканлигини таъкидлайди. Шунингдек, у зот закот масаласида ҳам мусулмонларга енгил бўлишини истаган. Тилла ва кумушдан ясалган нарсалардан закот беришлик вожиб эканлиги масаласида ҳам Абу Ҳанифа камбағаллар томонида бўлган ва қарзи ҳамма молларини қамраб оладиган қарздорга закот вожиб эмаслигини таъкидлаган.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳуқуқий қарашларида ҳам шахсий эркинликка асосланиб, ҳар доим инсоннинг ирода эркинлигини ҳимоя қилингани ва инсоннинг шахсий тасарруфига ҳеч кимнинг аралашувига рухсат берилмаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Айтайлик, оқила аёл турмуш ўртоғини танлашда унга ихтиёр берилганлиги мисолида буни кўришимиз мумкин. Абу Ҳанифа бўйи етган қиз турмуш ўртоғини танлашида ихтиёр мутлақо унинг ўзида эканлигини баён қилган.

Ҳанафийликнинг афзалликларидан яна бири унинг иқтисодий масалаларни ҳал қилишга қодир кучли таҳлил ва ёндашув билан турли масалаларни ҳал қилинганилиги билан кўрсатиб ўтиш мумкин. Бундай афзаллик Абу Ҳанифанинг иқтисодга оид ижтиҳодларида яққол кўзга ташланади. Савдога хос бўлган урф-одат, муомалот бўйича қабул қилинган анъаналарда бошқа мазҳаблардан анча устунлигини кўрсатиб туради ва уларни амалий ҳаёт билан боғлаш мақсадида шариат нормалари билан уйғунлаштириш жараёнида яққол сезилади.

Ушбу хусусиятлар Абу Ҳанифанинг илмий услуби бўйича қуйидаги икки ҳолатда кўриш мумкин:

1. Урфга асосланиш. У зотнинг фикрича, тожирлар урфи тижорат ва савдо бўйича савдогарлараро мавжуд бўлган алоқаларни тартибга солиш учун асосий мезон ҳисобланади. Шу сабабли ҳанафийликда зарурат чоғида қиёсни тарк этиб, урфга таянади ва уни шаръий асос сифатида қабул қилади.

2. Истеҳсонга эътибор бериш. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг фикрича, ҳуқуқий қиёсни татбиқ этиш бирон бир ёмон натижага олиб борса ёки манфаат ё тижорат урфига мос келмайдиган муомаланинг келиб чиқишига сабаб бўлса, қиёс тарк этилиб, шариат нассига асосланган манфаат ёки халқ таомили – урфга асосланган истеҳсонга амал қилиниши лозим.

Бундан ташқари иқтисодга боғлиқ бўлган ўзлаштирилмаган ерларни ислоҳ қилиб, экинзорга айлантиришга қодир деҳқонларга хусусий мулк қилиб бериш, меваларни хомлигида истеъмолчиларга сотишга ижозат бериш, етимларнинг молларидан уни кўпайтириш учун тижорат мақсадида фойдаланишга рухсат бериш ҳақидаги ижтиҳодлари ҳам фикримизнинг далилидир.

Ушбу мазҳаб ўз моҳияти, таълимоти ва қўллаган услуби билан кишилик жамиятида юз бериб турадиган ҳуқуқий муаммоларни ҳал этиш имкониятига эга бўлиб, ҳар қандай саволга жавоб топа олган. Бундай имкониятнинг келиб чиқишига сабаб, юқорида айтиб ўтганимиздек, ҳанафий мазҳаби бирон бир масала бўйича насс (Қуръон ёки ҳадислар матни) мавжуд бўлмаса, қиёс, сўнгра урф-одатга таяниб иш олиб боргани туфайлидир. Бундай услубдан фойдаланиш халқ учун ҳаёт муаммоларини шариат қоидаларига асосланиб ечиш учун беназир қулайликлар ҳамда жозибали омил сифатида ҳанафийликнинг тарқалиши учун муносиб замин яратиб берди.

Дарҳақиқат, ислом ҳуқуқшунослигининг барча соҳаларида эркинлик ва муроса йўлини тутиб, инсонларга енгиллик яратиш йўлида ижтиҳод қилган шундай буюк зотнинг мазҳабига дунёдаги сунний мусулмонларнинг ярмига яқини тақлид қилишлари ҳеч бир ажабланарли ҳол эмас.

«Ислом маърифати: аслият ва талқин»  китобидан

Видеолавҳалар

adidas eqt adv support primeknit black white where to buy adidas eqt support adv primeknit zebra what you need to know about adidas eqt 2017 adidas eqt support 9317 adidas adds a new boost sole to the eqt support 9317 adidas eqt 93 17 boost turbo red release info adidas eqt support 9317 blackpink adidas eqt boost 93 17 white turbo red where to buy the adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support ultra boost primeknit semi frozen yellow black frozen green out now avenue x adidas consortium eqt support 9316 core black adidas eqt support 9317 royal tot ce este esential eqt adidas originals lanseaza primele produse eqt din 2017.html adidas originals eqt turbo pack adidas originals eqt black pack adidas eqt support black pack adidas eqt support adv cool grey on feet images adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support 93 turbo red

Тошкент ислом институти Ахборот ва техник таъминот бўлими | © 2010-2017 buxoriy.uz