Ўқитувчиларга                                    Талабаларга                                  
 Абитуриентларга      

 

ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ЎРНИ

Бугун биз бошимиздан кечираётган, тез ўзгариб бораётган глобаллашув замонида сизларнинг ҳеч кимдан кам бўлмасдан, ҳаётимизнинг ҳал қилувчи устувор йўналишларида, замон талаблари билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, улкан ютуқларга эришаётганингизни биз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз[1].

Ўзбекистон мустақилликка эришган илк айёмлардан бошлаб мамлакатимиз хотин-қизларининг жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва нуфузини кўтариш давлат сиёсати даражасидаги вазифа қилиб белгиланди. Республикамизда барқарор ҳукмрон бўлган ўзаро ҳурмат ва аҳиллик, турли миллатлар ўртасидаги тотувлик ҳамда динлараро бағрикенглик фазосининг сақланиши ҳамда аҳоли муайян ижтимоий қатламлари ҳамда ёшларнинг онгини сиртдан келаётган бузғунчи таҳдид ва хавф-хатарлардан ҳимоя қилишга қаратилган  муҳитнинг бардавом бўлишида ўлкамиз хотин-қизларининг ўрни дарҳақиқат беқиёсдир.

Маълумки, ибтидоси ХХ асрнинг хотимасида бошланиб, борган сари чуқур илдиз отаётган  глобаллашувнинг салбий кўринишлари туфайли юзага келган, муайян сиёсий кучларнинг келажакка йўналтирилган стратегик мақсадларига эришишга бўйинсиндирилган саъй-ҳаракатларининг ҳосиласи сифатида намоён бўлган халқаро терроризм, диний экстремизм ва сиёсий айирмачилик каби иллатларга қарши курашишда жамиятимиз ушбу  ижтимоий табақасининг ҳам роли муҳимдир.

Шу билан бирга, ислом динини ниқоб қилиб олиб, Марказий Осиё минтақасидаги осойишталикка путур етказмоқчи бўлган турли бузғункор, экстремистик оқим вакиллари хатти-ҳаракатлари билан қўшни давлатларда истиқомат қиладиган хотин-қизларнинг жаҳон миқёсида фаолият олиб бораётган қатор террористик ва диний экстремистик ташкилотларнинг домига тушиб қолаётгани ҳеч кимга сир эмас. Зеро терроризмнинг кейинги йилларда яна шижоат билан жўш уриб ўзини намоён эта бошлаганининг муҳим хислатларидан бири террористик фаолиятга аёлларни фаол равишда тортишдир. Минтақамизда яхлит хавфсизлик тизимининг ҳозиргача мавжуд эмаслиги боис бу каби уринишлар оқибатида ҳар бир давлат алоҳида ҳамда минтақа ягона шаклда маълум хатар остида қолмоқда ва пировард натижада ҳар қайси мамлакат аҳолисининг хавфсизлигига путур етказилмоқда. Аёлларнинг минтақа давлатларида террористик фаолиятга жалб қилиниши, айниқса, худкўш-террорчи сифатида, уларнинг террорчилик уруш технологиясининг муҳим элементи деб талқин этилаётгани бу борада кескин маънавий-мафкуравий чораи-тадбирлар амалга оширилишини талаб этади.

Минтақа ва глобал интернет тармоғи ҳамда ОАВнинг бошқа  турлари маълумотларига асосланган ҳолда қуйидаги маълумотларни исбот шаклида келтириш масаланинг нақадар долзарблигидан дарак беради. Мисол учун, БМТ Тараққиёт дастурининг Қирғизистондаги вакилининг 2016 йилнинг декабрь ойида келтирган ахборотига кўра, ўтган йилнинг бошида ИШИД сафида  Қирғизистон Республикасидан 860та шахс бўлиб, ундан 180таси аёлдир2. Бу давлат Ички ишлар вазирлигининг жорий йилнинг 29 апрелига оид маълумотига кўра, охирги 10 йилликда экстремистик ташкилотларга аъзо бўлган қирғиз хотин-қизларининг сони 1% дан 23%га ошган. Жумладан, 2015 йили Сурияга йўл олган 150 нафар қирғиз фуқаросидан 29таси аёл бўлган бўлса, 2014 йилда бу рақамлар тегишинча 100та эркакга 10 аёл тўғри келган эди. Ўзбекистон хавфсизлиги масаласи нуқтаи назаридан эътиборга молик факт: Россия Конституцион судининг раиси Валерий Зоркиннинг таъкидлашича, мамлакатимиз шимолий ҳудудига чегарадош бўлган Қирғизистоннинг биргина Ош вилоятининг ўзидан ҳозирги вақтда Сурияда жойлашган турли халқаро террористик ташкилотларга мансуб 200 нафар қирғизистонликнинг 29таси аёл ва 36 балоғатга етмаганлардир[2]. Бу каби хорижий фуқаролар, жумладан минтақамиздан чиққан, асосан жиҳодчиларнинг қуруқ ваъдаларига ишониб ёлланаётган  бўлса, бошқа томондан аёлларнинг маънавий қашшоқлиги, ҳаётдаги муаммолари, атрофидагилар билан низоларнинг келиб чиқиши ҳамда ишсизликнинг юқори даражадалиги ва  бошқа ижтимоий-сиёсий омиллар билан баҳоланмоқда.

Қозоғистон ҳокимият идораларининг таъкидлашича, ҳозирги пайтда Суриядаги террористик тузилмаларда бир неча юз қозоғистонлик фуқаролар бўлиб, уларнинг ярми аёллар ва болалардир. Хотин-қизларни  ҳам инобатга олган ҳолда, радикаллашган қозоғистонликлар Сурия ҳудудидаги  жангарилар қаторида қўпорувчилик ҳаракатларини олиб бормоқдалар.

Таъкидлаш керакки, ИШИД феноменига тегишли муаммоларни тадқиқ қилиш асносида хотин-қизларни бу каби тузилмаларга ёллаш,яшаётган мамлакатидан қатьи назар, масаласи долзарб ҳолатдалиги аниқ бўлди. 550 европалик аёл ИШИД томонидан назоратда бўлган ҳудудларга кўчиб ўтишган, баъзи давлатлар жангари-террористларнинг 10-20%ни аёллар ташкил қилмоқда, улар билан бирга келган болалари ҳам террористлар учун қулай “ўлжа” бўлмоқда[3]

Дунёнинг қатор ҳудудларида баъзи давлатларнинг геостратегик мақсадларини ҳар қандай йўл билан, шу жумладан  диний ва миллий омилларни ишга солиб, руёбга чиқаришга уринишлари туфайли кейинги йилларда халқаро муносабатларнинг кескинлашишига олиб келди ва бундай тенденциялар янада чуқурлашиб бормоқда. Юзага келган аҳволни ўнглаш ҳамда юртимизда бундан кейин ҳам барқарор ривожланиш орқали халқимизнинг фаровон ҳаёти учун муносиб шарт-шароитлар яратиш каби эзгу ишларни амалга оширишда бевосита қатнашиш республикамиз хотин-қизларининг ҳам энг асосий вазифалари сирасига кириши муқаррар воқеликдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш”, “хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини кучайтириш”[4] каби устувор вазифаларнинг белгилаб берилиши ўзбек аёлларининг жамиятимиз ҳаётидаги улкан ролини эътирофи сифатида талқин қилиниши бежиз эмас. Мамлакатимиз раҳбарияти томонидан Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканлиги белгилаб берилган экан, қўшни давлатлардаги диний вазиятни соғломлаштириш мақсадида терроризм ва диний экстремизмга қарши маънавий-маърифий усуллар билан кўмаклашиш долзарб масалалар сирасига киради. Бунга эришиш йўлида республикамиздаги мавжуд 150 мингга яқин фуқаролик жамияти институтларининг 41307таси Республика хотин-қизлари Қўмитасининг бошланғич ташкилотлари эканлиги инобатга олинса, Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш ҳамда осойишталикка эришишга муайян даражада шарт-шароит яратилганлиги муҳайё бўлади.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жорий йилнинг 13-15 апрель кунлари Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон, Сўғд, Қирғизистоннинг  Боткен, Ўш ва Жалолобод, Ўзбекистоннинг Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари хотин-қизлар уюшмаларининг лидер ва фаолларининг учрашуви, мутахассисларнинг фикрига кўра, минтақада тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилгандир.  Водийдаги аёл-тадбиркорлар ютуқларининг  Халқаро биринчи кўргазмасига учта давлатдан ташриф буюрган 70та уюшманинг вакиллари «Бизнинг мақсадимиз  – ушбу тадбирдан мамлакатлар ўртасида минтақавий, савдо ва маданий алоқаларни ривожлантириш учун муҳим восита сифатида самарали фойдаланишдан иборат”, деб таъкидлашлари “халқ дипломатияси”дан мустафид бўлган ҳолда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан минтақада барқарор тинчлик ўрнатишга   йўналтирилган муҳим қадамлигидан дарак беради. Қўшни – Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон хотин-қизларининг бу каби хайрли фаолияти ўз мамлакатларида ва минтақа миқёсида экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолган ватандош аёлларини бу гирдобдан нажот беришларига имконият яратади. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг тегишли ҳужжатларида “терроризмга олиб борувчи зўравонликка асосланган экстремизм ва радикаллашувга қарши курашда аёлларнинг ролини ошириш” каби ҳолатларнинг мавжудлиги[5]  хотин-қизларнинг халқаро терроризм ва диний экстремизмни маҳв этишдаги ролини тан олиш ва қўллаб-қувватланиши, шу жумладан Марказий Осиёда, минтақамизда мустаҳкам тинчлик шароити ва хавфсизликни таъминлашда жуда муҳим аҳамиятга эгалигини билдиради.

 

Фойдаланилган адабиётлар ва интернет сайтлар

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган учрашувдаги нутқи. 6 март 2017 йил. http://www.mfa.uz/ru/press/news/2017/03/10336/

2. rg.ru/2017/04/26/valerij-zorkin-terrorizm-prestuplenie-protiv-chelovechestva.htm.

3. http://central.asia-news.com/ru/articles/cnmi_ca/features/2017/04/11/feature-0.

4. http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3107036

5. http://www.osce.org/ru/secretariat/133381?download=true

 

Акмалов Ш.И.

Сиёсий фанлар номзоди

Тошкент ислом университети

Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази

бўлим мудири

 


[1]Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган учрашувдаги нутқи. 6 март 2017 йил. http://www.mfa.uz/ru/press/news/2017/03/10336/

[2]rg.ru/2017/04/26/valerij-zorkin-terrorizm-prestuplenie-protiv-chelovechestva.htm.

[3]http://central.asia-news.com/ru/articles/cnmi_ca/features/2017/04/11/feature-0.

[4]http://www.lex.uz/pages/getpage.aspx?lact_id=3107036

Видеолавҳалар

adidas eqt adv support primeknit black white where to buy adidas eqt support adv primeknit zebra what you need to know about adidas eqt 2017 adidas eqt support 9317 adidas adds a new boost sole to the eqt support 9317 adidas eqt 93 17 boost turbo red release info adidas eqt support 9317 blackpink adidas eqt boost 93 17 white turbo red where to buy the adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support ultra boost primeknit semi frozen yellow black frozen green out now avenue x adidas consortium eqt support 9316 core black adidas eqt support 9317 royal tot ce este esential eqt adidas originals lanseaza primele produse eqt din 2017.html adidas originals eqt turbo pack adidas originals eqt black pack adidas eqt support black pack adidas eqt support adv cool grey on feet images adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support 93 turbo red

Тошкент ислом институти Ахборот ва техник таъминот бўлими | © 2010-2017 buxoriy.uz