Ўқитувчиларга                                    Талабаларга                                  
 Абитуриентларга      

 

«Ҳизбут-таҳрир»нинг Марказий Осиёдаги ноқонуний фаолияти

Марказий Осиёнинг стратегик жойлашуви ва бой моддий ресурслари ушбу ҳудудни доимо манфаатлар кураши майдони бўлишига олиб келган. Натижада, асрлар мобайнида минтақа юнон, араб, мўғул, форс, рус ва бошқа истилочилар томонидан босиб олинди. Уларнинг барчаси «Буюк ипак йўли» савдо-сотиқ йўлининг муҳим бўғинларидан бўлган Россия ва Ҳитойни боғлайдиган ҳудудда ўз ҳукмронлигини ўрнатишни мақсад қилишган эди. XIX аср охирларидаги Буюк Британия ва Россия ўратасида Марказий Осиё учун бўлган курашни ингиз ёзувчиси Редьярд Киплинг «катта ўйин» деб атаган эди. XXI асрга келиб ўйинчилар сони кўпайиб, унга маълум равишда Хитой, АҚШ, Эрон, Туркия каби давлатлар ҳам қўшилди.

Бугун Марказий Осиё учун «катта ўйин» яна давом этмоқда. Бундай ҳаракатлар у ёки бу алоҳида давлатлар томонидан эмас, балки ўтиш даврини бошдан кечираётган мамлакатлар ва улардаги фуқароларнинг ҳаётида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлардан фойдаланиб қолишни истаётган айрим трансмиллий диний мафкуралар орқали амалга ошириляпти. Шундай кучлардан бири «Хизбут-таҳрир» ташкилотидир.

Сиёсий партия сифатида юзага келган диний-экстремистик ташкилот бўлган бу оқимга, 1953 йилда Тақиюддин Набаҳоний томонидан асос солинди.

Бу шахснинг тўлиқ исми Тақиюддин ибн Иброҳим ибн Исмоил ибн Юсуф ибн Исмоил ибн Юсуф ибн Исмоил ибн Муҳаммад Носириддин Набихоний бўлиб, 1909 йилда Фаластиннинг Ижзим қишлоғида таваллуд топган. Бадавий араблардан бўлган Бани Набаҳон қабиласига нисбат берилиб, у Набаҳоний дейилди.

Набаҳоний ўз партиясини тузишдан аввал «Мусулмон бродарлар» ташкилоти аъзоси бўлган. Кейинчалик ихвончилардан кўнгли қолган Набаҳоний ўз партиясини ташкил қилишга қарор қилади. «Ҳизбут-таҳрир» ташкилотининг «Ихвон»дан ажралиб чиқишига асосий сабаблар қаторида Набаҳонийнинг қуйидаги гапларини зикр қилинади: «Уларнинг дастурлари барбод бўлган дастурдир. Ихвон жамоаси ўз ўрнини бошқаларга бўшатиб бериши зарур». Набаҳоний Қуддус шаҳридаги маърузаларида орқали «Ихвон» жамоасини инқирозини баён қилади. Бу нарса «Ихвон» жамоасини дахшатга солади ҳамда ғазабига сабаб бўлади. Чунки улар бу ишни мусулмонлар яҳлитлигини бўлиш деб ҳисоблашади. У ўз маърузаларида «Умматни қуруқ ахлоққа чақириш билан ўстириб бўлмайди»[1] деб таъкидлайди. Бу ҳолат эса келишмовчилик ва ўзаро хусуматга олиб келди. Шундан сўнг Набиҳоний янги ташкилотга асос солганлигини эълон қилди.

Минтақа ҳудудига ҳудудига ХХ асрнинг 70-йилларда мазкур ташкилотнинг илк кўринишлари Марказий Осиё Ўзбекистон олий таълим масканларида таълим олаётган покистонлик ва иорданиялик талабалар томонидан олиб кирилган[2]. Уларнинг ичида Абу Талҳо Милкавий ҳам бўлган. Бу шахс «Хизбут-таҳрир» ташкилоти ғоялари яхши таниш бўлган ва кейинчалик бутун Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудудида тарқалишига катта хисса қўшган эди.

2014 йилнинг апрель ойида рус тилида сўзлашувчи гуруҳ аъзоларига берган видео интревьюсида Абу Талҳо Милкавий «Хизбут-таҳрир» ғояларини Ўзбекистон ҳудудига қандай кириб келгани ва унинг тарқалишида кимлар асосий рол ўйнагани ҳақида маълумот берган. Жумладан, у Ўзбекистон ҳудудида «Хизбут-таҳрир» ғояларининг илк эргашувчиларидан бири сифатида Раҳматулло “аллома”ни қайд этади.

Хусусан, у қуйидаги маълумотларни келтиради: «Мен собиқ иттифоқ ҳудудига 1974 йил ташриф буюрдим. Аввал Украинанинг Запарожье шаҳрига келдим. Икки ой ўтиб мени Баку шаҳрига жўнатишди. У ерда бир йил давомида рус тилини ўрганиб, кейин Тошкент шаҳрига келдим. Сабаби бу шаҳарда мусулмонлар кўп ва ислом олий институти ҳамда унинг қошида мадраса фаолият кўрсатаётган эди. Институт талабалик даврида мен Раҳматулло исмли бир йигит билан яқиндан танишдим. Менинг Иорданияга кетишимдан хабар топган Раҳматулло менинг олдимга келиб, қўлимга бир муҳрланган хат беради ва уни Мисрдаги «Ихвонул-муслимийн»га етказишимни илтимос қилади. Мен рози бўлдим. Юртимга келганимдан сўнг «Хизбут-таҳрир» етакчиларидан «Ихвонул-муслимийн»дан масъул кишилар билан учраштиришни сўрадим. Бир неча вақтдан сўнг менинг олдимга «Хизбут-таҳрир»нинг Иорданиядаги масъули уммонлик Абдураҳим Абу ал-Баъа келди. Мендан нима учун «ихвон» билан учрашмоқчи бўлаётганимни сўраганида унга бор воқеани айтиб бердим. У мени этишиб, қўлимдан хатни олдида, бу хат «ихвон»га аъзо бўлиш истагининг рамзи эканлигини тушунтирди. Сўнг менга «унга бизнинг китобларимизни бергин», деди. Мен Тошкентга келганимдан сўнг Раҳматулло билан учрашдим ва унга Набаҳонийнинг «Шахсиятул-исламия» китобини бердим. У китобни ўқиб чиқди ва бу ташкилот билан кўпроқ танишинини сўрайди». Кейин у давом этиб: «80-йиллар охирида биз ташкилот китобларининг нашрини Андижон шаҳрида йўлга қўйдик. Нашр учун махсус машинани бангладешлик ва покистонлик талаба дўстларим орқали олиб келишга муваффақ бўлдим. Бизга Раҳматулло ва унинг 10 га яқин дўстлари ҳам кўмаклашдилар. Улар ўзбеклар эмасди. Уларнинг ичида чечен, озаррбайжон, татар, тожик, қозоқ миллатига мансуб шахслар бўлишган»[3]деган маълумотларни келтиради.

«Хизбут-таҳрир ғоялари ёйилишининг иккинчи даври 1992 йилларга бориб тақалади. Шу билан бирга, ўзининг энг кучайган даври 1995 йили иорданиялик Салоҳиддин исмли шахс томонидан Фарғона водийсига ташкилот китоблари олиб кирилган пайтга тўғри келади. 

Юқоридагилардан шундай хулоса қилиш мумкинки, Партиянинг минтақада кенг кўламдаги фаолият XX асрнинг 80-йилларнинг охири 90-йилларига тўғри келади. Бу даврда «Ҳизбут-таҳрир»нинг таълимотларига оид чет давлатларда нашр этилган китоб, рисола ва журналлар ноқонуний йўллар билан юртимизга кириб келди. «Ҳизбут-таҳрир»нинг қарашларидан келиб чиққан ҳолда ёзилган варақаларни тарқатиш амалиётини кенг қўлланилди. Шунингдек, «Ҳизбут таҳрир» минтақада мусулмонларга иқтисодий кўмак бериш, коммунал тўловлар масаласида қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёш оилаларга уй қурилишида ёрдам бериш, байрамларда халққа ош тарқатиш орқали ўзига бўлган ишончни орттириш ва тарафдорлар сонини оширишга ҳаракат қилди[4].

Эътиборли томони шундаки, партия нашрларининг Ўзбекистон ҳудудларида тарқатиш 2000 йилларга қадар эркин ҳолатда бўлган. Таниқли диний арбоблар томонидан ҳам бу масалаларга жиддий муаммо сифатида қаралмаган.

Ҳудудда шу даврда ваҳҳобийлик оқими мусулмонлар учун эътиқодий масалалар биринчи ўринда туриши, фақат Қуръон ва суннатга эргашиш зарур деган ғояни илгари сурди. Натижада, анъанавий ҳанафий жамоалар билан муаммолар юзага кела бошлади. Шу пайтда «Ҳизбут-таҳрир» вакиллари жамиятда Қуръон ва суннатни тадбиқ қилиш учун ягона халифалик давлатини қуриш даъвоси билан чиқдики, ҳатто кўплаб ваҳҳобийлар оқими вакиллари ҳам «Ҳизбут таҳрир»га ўтиб кетиш ҳолатлари юз берди.

Юқорида келтирилган маълумотлар кўриниб турибдики, «Хизбут-таҳрир» сингари экстремистик ташкилотлар собиқ иттифоқ давридан бошлаб Марказий Осиё ҳудудини эгаллаш, мусулмон халқини исломдан четлатиш, сохта ғоялар ва даъволар билан фитна, ихтилофлар чиқариш режаларни амалга ошириш бўйича ҳаракатларни бошлаб юборган эдилар. 

Н.Мукарамхонов Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази Шарат (Фиқҳ) бўлими кичик илмий ходими

 

Видеолавҳалар

adidas eqt adv support primeknit black white where to buy adidas eqt support adv primeknit zebra what you need to know about adidas eqt 2017 adidas eqt support 9317 adidas adds a new boost sole to the eqt support 9317 adidas eqt 93 17 boost turbo red release info adidas eqt support 9317 blackpink adidas eqt boost 93 17 white turbo red where to buy the adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support ultra boost primeknit semi frozen yellow black frozen green out now avenue x adidas consortium eqt support 9316 core black adidas eqt support 9317 royal tot ce este esential eqt adidas originals lanseaza primele produse eqt din 2017.html adidas originals eqt turbo pack adidas originals eqt black pack adidas eqt support black pack adidas eqt support adv cool grey on feet images adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support 93 turbo red

Тошкент ислом институти Ахборот ва техник таъминот бўлими | © 2010-2017 buxoriy.uz