Ўқитувчиларга                                    Талабаларга                                  
 Абитуриентларга      

 

Ислом ва вояга етмаган бола ҳуқуқлари

Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш диний ва дунёвий қонунчилик соҳаларида долзарб масалалардан бири саналиб келинган.

Вояга етмаган шахсдеганда, жиноят содир этгунга қадар 16 ёшга тўлган, аммо 18 ёшга тўлмаган шахс тушунилади. БМТ Бош Ассамблеясининг 1989 йил 20 ноябрдаги 44/25 қарори билан «Бола ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция қабул қилинган. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун 18 ёшга тўлмаган ҳар бир инсон зоти, агар болага нисбатан қўлланиладиган қонун бўйича у эртароқ балоғатга етмаган бўлса, бола ҳисобланади[1].

Вояга етмаган бола ҳуқуқлари ҳимояси ўтмишда яшаган аждодларимиз назаридан ҳам четда қолмаган. Масалан, Қуръондаги Нисосурасининг 2-оятида: «(Вояга етмаган) етимларга мол-мулкларини қайтариб берингиз, пок нарсани нопок нарсага алмаштирмангиз! Уларнинг молларини ўз молларингизга қўшиб ҳам емангиз! Зеро, бу катта гуноҳдир»[2], шунингдек, 6-оятида «Етимларни, то балоғат ёшига етгунларига қадар назорат қилиб (вояга етиш вақтини кузатиб) турингиз...»[3], деб зикр қилинган.

Анъом сурасининг 152-оятида «То вояга етгунича етимнинг молига яқинлашмангиз, магар чиройли йўл билан (яқинлашишингиз мумкин). Ўлчов ва тарозини адолат билан тўла адо этингиз! Ҳеч бир жонни тоқатидан ташқарисига таклиф (амр) қилмаймиз. Гапирганингизда (гувоҳ сифатида) гарчи қариндошингиз бўлса ҳам, адолатли бўлинг! Аллоҳнинг (олган) аҳдига эса вафо қилинг. Эслатма олишингиз учун (Аллоҳ) қилган ҳукм(лар)и мана шу(лар)дир»[4]. Вояга етиш ёши мужтаҳидлар томонидан турлича белгиланган. Масалан, 15; 18-30; 18-40; 18-60; 20; 30; 33 ёш - Ҳанафий мазхаби бўйича у балоғат ёшидир. Абу Ханифа (рҳ)дан нақл қилинган бир ривоятда етимнинг вояга етган ёши 25 ёш деб кўрсатилган.

Жумладан, Исро сурасининг 34-оятида «Етимнинг молига то у вояга етгунича, яқинлашмангиз, илло чиройли йўсинда бўлса майли. Аҳдга вафо қилингиз! Зеро аҳд-паймон (қиёмат куни) сўраладиган ишдир»[5], деб таъкидланган. Юқориги ҳолатлар вояга етмаганларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, уларга муносабат ўта адолатли ва қонуний тарзда баён этилганини изоҳлаб турибди. Амали шариатнинг хитобига кўра «ҳукм зиммасига юкланган инсон» аҳдга ва амрга вафо қилиши шарт.

Ислом ҳуқуқшунослигига биноан балоғатга етиш «инсоннинг ақли комил бўлди» деган маънони билдиради. Балоғатга ақли бор ҳолда етган инсон яхши-ёмонни, фойда-зарарни ажратиш каби ишларни билиш қобилиятига эга бўлади. Шунинг учун, шариат ақли йўқ одамга ва балоғатга етмаган ёш болага ўз буйруқларини бажариш мажбуриятини юкламайди. Чунки, буларда шариат амалларини бажариш учун шарт қилиб қўйилган ақл йўқ ёки далилни фаҳмлашга имкон йўқ[6]. Бу ерда ақл фаҳмлаш, идрок қилиш сабаби ҳисобланади. Ақл билан амрга бўйсунилади. Ақл махфий нарса бўлиб, биров уни кўрмайди, қўл билан ушлаб ва ўлчаб ҳам бўлмайди. Шунинг учун шариатда уни кўзга кўринадиган, ҳис билан идрок қилинадиган ва тартибга тушадиган нарсага боғлаб қўйилган. Бу эса ақли бор ҳолда балоғатга етишдир.

«Аҳл бўлиш» дегани луғатда «салоҳиятли», «имконияти бор бўлиш» деганидир. Усулул фиқҳда буни қисқача қилиб, «аҳлият» дейилади. Аҳлият мавзуида бошқа маҳзабларда гап бўлмаса ҳам, ҳанафий уламолари баҳс юритган. Усулул фиқҳ уламолари наздида, аҳлият инсоннинг ҳуқуқларга ҳақдор бўлиши ва тасарруфотларни адо этишга салоҳиятли бўлишидир. Аҳлият икки хил бўлади: вожиблик аҳлияти ва адо этиш аҳлияти.

«Вожиблик аҳлияти» инсоннинг фойдасига ҳақлар собит бўлиши ва зиммасига мажбуриятлар юкланишига салоҳияти борлигидир. Бу аҳлиятнинг собит бўлиш асоси ҳаётнинг мавжудлигидадир. Вожиблик аҳлияти инсон боласи онанинг қорнида ҳомила шаклида пайдо бўлганидан бошлабоқ собит бўлади. Шунинг учун ҳомилани тушириб юборган кимса унинг ҳақини тўлаб беради. Чунки бу ҳақ инсон фитратида бор нарсадир. Инсон пайдо бўлиши билан бу ҳақ ҳам пайдо бўлади.

«Адо этиш аҳлияти» инсоннинг ундан содир бўладиган гаплар ва амаллар шариатда эътиборга олинишига салоҳияти бўлишидир. Бу аҳлиятни уламолар, одатда, етти ёшдан деб белгилайдилар. Адо аҳлиятининг собит бўлиш асоси ақл билан фойда-зарарни ажрата билиш, маъсулият деганидир. Бу тушунча қонуншунослар ҳузурида «қонуний шахсият» деб аталади, яъни «қонунга бўйсунадиган» ёки «қонунга жавоб берадиган дегани»[7].

Вожиблик ва адо аҳлиятларининг иккиси ҳам гоҳида ноқис, гоҳида комил бўлади. Бу ўз навбатида, инсоннинг она қорнида ҳомила шаклида пайдо бўлишидан то ақли тугал бўлгунча ўтадиган босқичлардаги ҳолатларига боғлиқ бўлади. Бу босқичлар тўрттадир.

Биринчи босқич: Инсоннинг онаси қорнида ҳомилалик даври. Унга бу даврда икки эътибор бор. Улардан бири унинг онасидан бир бўлак экани ва у билан бирга юриб, бирга туриши. Иккинчи эътибор эса, унинг хусусий ва шахсий ҳаёти борлиги ҳамда яқинда онасидан ажраб, алоҳида инсон бўлишидир. Шариат унинг ушбу икки эътиборига назар солган ва зиммасига ҳуқуқларни касб қилиш ва маъсулиятларни кўтариш бўйича тўлиқ мажбуриятни юкламаган. Балки унга раҳм кўрсатиб ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиб, фақат ҳуқуқларини касб қилувчи ҳаққ берган;

Иккинчи босқич: бу, болалик босқичи бўлиб, у туғилгандан бошланади ва нарсаларнинг фарқига борадиган ёшгача давом этади. Ҳукмларни забт қилиш учун уламолар етти ёшни «тамйиз» – «фойда-зарарни ажрата билиш ёши» деб белгилаганлар. Бу босқичда инсон ҳаққларни касб қилишга ва унинг номидан валий адо этадиган нафақа, закот ва фитр садақаси каби мажбуриятлар зиммасига юкланишига салоҳиятли саналади;

Учинчи босқич: бу «ноқис адо аҳлияти» деб аталади. Яъни, шаръий ҳукмни адо қилиш, бажариш салоҳияти бор, лекин ноқис, тўлиқ эмас. Бу аҳлият инсоннинг мумаййиз: -оқдан-қорани ажратадиган бўлганидан, яъни етти ёшга етганидан бошлаб балоғатга етгунча собит бўлади. Унга ақли паст, идроки заиф одамлар ҳам қўшилади. «Ақли паст» дегани, бирйўла ақлсиз бўлиб жинни даражасига етмаган одамдир. Мумаййизоқ-қорани ажратадиган боланинг иймони, куфри, адо этган номози, рўзаси, ҳажи саҳиҳ бўлади, ҳисобга олинади. Лекин уларни адо этиш унга лозим эмас, балоғатга етмасдан туриб мазкур ибодатларни адо қилишга мажбурланмайди.

Мумаййиз – оқ-қорани ажратадиган, лекин балоғатга етмаган ёш болаларнинг қилган тасарруфотлари уч қисмга бўлинади: Биринчиси – ўша одамнинг фақат фойдадан иборат, манфаат берадиган тасарруфотлари; Иккинчиси – фақат зарар келтирадиган тасарруфотлардир; Учинчиси – фойда ва зарар орасида бориб-келиб турадиган тасарруфотлардир.

Тўртинчи босқич: бу «комил адо аҳлияти» деб номланади. Қачонки ёш бола оқил ҳолида балоғатга етса, бу аҳлият собит бўлади. Яъни, балоғатга етишнинг табиий белгилари юзага чиқиши билан собит бўлади. Агар балоғатга етишнинг табиий белгилари пайдо бўлмай, одатдагидан кечикиб кетса, жумҳур фуқаҳоларнинг иттифоқи ила, 15 ёшга тўлганда балоғатга етган бўлади[8].

Вояга етмаган бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятнинг тўлақонли аъзоси этиб шакллантиришга эътибор шариатдаги асосий талаблардан биридир. Бугун халқаро майдонда бола ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган «ҳомиланинг қачондан бошлаб инсон ҳисобланиши», «тирик мавжудотнинг ҳаёти қачон бошланади?», «бола қачондан бола ҳисобланиши?» каби муаммолар кенг мулоҳазаларга сабаб бўлмоқда. Бола туғилмасидан аввал ҳам, туғилганидан кейин ҳам бола ҳисобланиши, улар жисмонан, ақлан ва ижтимоий жиҳатдан вояга тўлиқ етгунича ва мустақил бўлгунига қадар алоҳида ғамхўрлик ва ҳимояга муҳтожлиги таъкидлаб ўтилган. Шу боис, аждодларимиз мероси ва қонунчилигимизни қиёсий ўрганиш, жамиятда бола инсон наслининг давомчиси сифатида ҳамиша эъзозга лойиқлиги фиқҳий муаммоларга ҳуқуқий асосда ёндошиш муҳимлигини белгилаб беради.

 


[1] Ҳамдамова Ф. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишнингҳуқуқий асослари: халқаро андозалар ва миллий қонунчилик. Т.: “O’zbekiston”,НМИУ, 2010, 10-б.

[2] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсифи. (қайта ишланган 2-нашри) Тошкент ислом университети.Т.: 2006, 77-бет.

[3] Ўша манба 77-бет.

[4] Ўша манба 149-бет.

[5] Ўша манба 285-бет.

[6] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Усулул фиқҳ. Т.: “Sharq”, 2011, 330 бет.

[7] Ўша манба 333-334 бетлар.

[8] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Усулул фиқҳ. Т.: “Sharq”, 2011, 335-339 бетлар.

C. Ҳамдамова,

Тошкент ислом университети талабаси

Видеолавҳалар

adidas eqt adv support primeknit black white where to buy adidas eqt support adv primeknit zebra what you need to know about adidas eqt 2017 adidas eqt support 9317 adidas adds a new boost sole to the eqt support 9317 adidas eqt 93 17 boost turbo red release info adidas eqt support 9317 blackpink adidas eqt boost 93 17 white turbo red where to buy the adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support ultra boost primeknit semi frozen yellow black frozen green out now avenue x adidas consortium eqt support 9316 core black adidas eqt support 9317 royal tot ce este esential eqt adidas originals lanseaza primele produse eqt din 2017.html adidas originals eqt turbo pack adidas originals eqt black pack adidas eqt support black pack adidas eqt support adv cool grey on feet images adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support 93 turbo red

Тошкент ислом институти Ахборот ва техник таъминот бўлими | © 2010-2017 buxoriy.uz