Ўқитувчиларга                                    Талабаларга                                  
 Абитуриентларга      

 

АБУ ХУРАЙРА (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ)

 http://islom.uz/images/section/thumbnail/section_1501283194.png

Абу хурайра

    (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ)

 Абу Ҳурайра (розияллоху анху)  олти юз минг ҳадисни  ёддан биларди. Баъзилар унга: “Сиз ниҳоятда кўп ривоят қиласиз, холбуки, муҳожир ва ансорлар бу ҳадисларни ривоят қилишмаган”, дея таажжубланиб сўрашса, у зот: “Менинг муҳожир биродарларим тижорат, ансор биродарларим деҳқончилик билан машғул эдилар. Мен эса ҳар доим Росулуллоҳнинг хизматларида булардим. Шу сабабли улар иш билан машғул бўлган вақтлари мен Росулуллоҳ билан бирга эдим. Мен “Асҳоби суффа” жамоъасининг бириман, улар унутсалар ҳам,мен ёдлаб олар эдим,дея жавоб берганлар (Имом Бухорий ривояти).

 

Абу Ҳурайра дастлаб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг сўзларини унутиб қуйиб, бундан қалби безовта бўларди. Ниҳоят бир куни арз қилди: “Ё Расулуллоҳ, мен сизнинг баъзи ҳадисларингизни унутиб қўймоқдаман”.  Пайғамбаримиз дедилар: “Чодрангни ёй”. У киши чодрани ёйди. Расулуллоҳ муборак қўлларини чодрага қўйиб, дуо қилдилар. Сўнгра: “Энди буни кўксинга тутиб, ўраб ол”, дедилар. Абу Ҳурайра буюрилганидек қилди, Кейинчалик у киши бундай дер эди. ”Ушбу воқеадан сўнг  Пайғамбаримизнинг бирор ҳадисларини унутмайдиган бўлдим” (Имом Бухорий ривояти).

Абу Ҳурайра ( розияллоҳу анҳу ) нинг номи аввал Абдушшамс (қуёшнинг қули) эди. Аллоҳ таоло у зотга Ислом неъматини берди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан кўришишга мушарраф бўлди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ундан: “Исминг нимадир?” деб сўрадилар. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу): “Абдушшамс”, деди. Расулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Энди исминг Абдураҳмон “, дедидлар. У ҳам: “Расулуллоҳ, ота-онам сизга фидо бўлсин, бугундан бошлаб исмим Абдураҳмондир”, деди.

Бир куни у зот кичкина мушукни тиззаларида ўйнатаётганларини кўрган  Расуллулоҳ(соллалоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Абу Ҳурайра (мушукчанинг отаси)” деб чақирдилар. Шундан кейин “Абу Ҳурайра” исми кенг тарқалди. Кўп ҳолатларда Росулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) у кишини яхши кўриб, “Абу Ҳир” ҳам дер эдилар. У зотга Росулаллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг мазкур тарзда эркалаб чақиришлари ёқарди.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Исломни Туфайл ибн Амр Давсий таклифи билан қабул қилди. Ҳижратнинг олтинчи йилигача у зот Давс қабиласида яшади. Кийин Мадина шахрига келди. Қисқа вақт ичида саҳоба Росулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хос ходимига ва энг яқин суҳбатдошига айланди.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) Росулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳаётлик пайтларида уйланмаган эди. Кекса онасини яхши кўриб, Ислом динига таклиф этди. Онаси эса Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни ҳақорат қилди. Бу воқеадан кейин у зот Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига йиғлаб борди. Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Абу Ҳурайра, нега йиғлаяпсан?” дедилар.  “Онамни Исломга чақиришдан ҳеч чарчамайман, аммо у сиз ҳақингизда ёмон сўзларни айтади. Дуо қилинг, Аллоҳ Таоло Абу Ҳурайранинг онасининг қалбини Исломга мойил қилсин”, деди. Пайғамбаримиз(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) унинг онаси ҳаққида дуо қилдилар. Абу Ҳурайра(розияллоҳу анҳу) айтади: « Уйимга бордим, эшик олдига келганимда сувнинг шилдираган овозини эшитдим. Кирмоқчи эдим,онам: “Кирмайтур”, деди. Бироздан сунг уйга кирдим. Онам: “Аллоҳдан узга илоҳ йуқлигига, Муҳаммад Аллоҳнинг қули ва элчиси эканига иқрорман”, деб  Ислом динини қабул қилди. Хурсандлигимдан йиғлаб йўбордим.Росулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг олдиларига бориб: “Аллоҳ таъоло дуоингизни ижобат қилиб Абу Ҳурайранинг онасини ҳидоятга бошлади...”, дедим»

Абу Ҳурайра(розияллоҳу анҳу) илмга чанқоқ эди. У зот (розияллоҳу анҳу) умрининг кўп қисмини илм ўрганишга бағишлади. Шу билан бирга нафсни тақво билан жиловлади. Кундузлари рўза тутиб, кечани учдан бирида қоим бўлиб, учдан иккинчи қисмида эса аёлини, сўнг охирги қисмида қизларини уйғотар эди. Шунинг учун ҳам Абу Ҳурайра(розияллоҳу анҳу) нинг уйида кечаси билан ибодат тухтамас эди.

Абу Ҳурайра (Розияллоҳу анҳу) вафотига яқин, касал бўлиб ётганида кўп йиғларди. У кишидан: “Нимага йиғлаяпсиз?”деп сўрашганида у зот: “Дунё учун йиғлаганим йўқ, балки йўлим узоқлигидан ва сафарим озуқаси камлигидан йиғлаяпман. Шундай йўлда турипманки,охири жаҳаннамми ёки жаннатми,билмайман”,дер эди.

 

Тошкент ислом институти ўқитувчиси      

    Пўлатхон  Каттаев

 

 

Видеолавҳалар

adidas eqt adv support primeknit black white where to buy adidas eqt support adv primeknit zebra what you need to know about adidas eqt 2017 adidas eqt support 9317 adidas adds a new boost sole to the eqt support 9317 adidas eqt 93 17 boost turbo red release info adidas eqt support 9317 blackpink adidas eqt boost 93 17 white turbo red where to buy the adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support ultra boost primeknit semi frozen yellow black frozen green out now avenue x adidas consortium eqt support 9316 core black adidas eqt support 9317 royal tot ce este esential eqt adidas originals lanseaza primele produse eqt din 2017.html adidas originals eqt turbo pack adidas originals eqt black pack adidas eqt support black pack adidas eqt support adv cool grey on feet images adidas eqt support 9317 turbo red adidas eqt support 93 turbo red

Тошкент ислом институти Ахборот ва техник таъминот бўлими | © 2010-2017 buxoriy.uz